SOF.UZ  Android ва IOS операцион тизимида ишловчи смартфон ва планшетлар учун ўз дастурини чиқарди

04.05.2018 | Технологиялар | 2379

SOF.UZ онлайн-нашри ўз ўқувчиларига сайтдаги янгиликларни кузатиб боришни қулайлаштириш устида ишлар олиб бормоқда. Эндиликда SOF.UZ интернет-нашри Android ва IOS операцион тизимида ишловчи смартфон ва планшетлар учун ўз дастурини чиқарди.

Sof.uz saytining Android operatsion tizimida ishlaydigan qurilmalar uchun mo'ljallangan mobil ilovasi yuklab olish 

Sof.uz saytining iOS operatsion tizimida ishlaydigan qurilmalar uchun mo'ljallangan mobil ilovasini yuklab olish

"Бугунги кунга келиб «SOF.UZ» Ўзбекистон онлайн-ОАВлари ичида етакчилар қаторидан жой олди. Сўнгги 30 кун ичида нашримизга 94 000 киши (уникал) 360 000 марта ташриф буюрган. Шу давр мобайнида улар сайт саҳифаларини 2,25 миллион марта «варақлаган». 2016-йил сентябрь ойи кўрсаткичларига солиштирганда, «SOF.UZ​» аудиторияси 6 баробар ўсган. Келажакда ушбу дастурни янада такомиллаштириб борамиз", — дейди лойиҳа раҳбари Абдуллатиф Адҳамов.

Мобил иловада айрим камчиликлар мавжуд бўлиши мумкин. Агарда шундай камчиликларга дуч келсангиз ёки мобил илова бўйича таклиф мулоҳазаларингиз бўлса бизга [email protected] электрон манзили орқали боғланишингиз мумкин.