Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Адҳам Икромов: Ўзбекистон бундан буён пахта савдосига урғу бермайди
4.05.2018 13:49,  
48

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов мамлакат пахта хом ашёси савдосини ўн мартага камайтирганини маълум қилди.

«Агар авваллари пахта хом ашёси савдосидан бир миллиард икки юз миллион доллар даромад кўрган бўлсак, ҳозирги кунга келиб уч ой ичида пахта хом ашёсини 35 миллион долларга сотдик», — дейди у.

Пахта хом ашёсини чет элга сотишнинг ўн мартага камайтирилиши маҳаллий саноатда туб бурилиш ясади, дейилади хабарда.

«Мингдан ортиқ тўқимачилик корхоналари 2017 йилда қиймати 3,7 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқарди», — дейди Адҳам Икромов.

Қайд этилишича, мазкур корхоналар томонидан 1 миллиард 570 миллион долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан