Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда одам савдоси учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди
4.05.2018 15:59,  
2

Россиянинг Астрахан вилоятига қарашли "Аксарайский" чегара ўтказув пунктида одам савдосида гумонланиб халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда Россия ФХХнинг Қалмиқистон ва Астрахан вилояти бўйича чегара бошқармаси матбуот хизматига асосланиб RT хабар бермоқда.

"Ўзбекистон фуқароси тўрт йил давомида халқаро қидирувда бўлган. Бу шахс одам савдоси жиноятида гумонланмоқда, у бир неча йил давомида терговдан қочиб юрган", — дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, у йўловчи поездларини чегара назоратидан ўтказиш вақтида қўлга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан