Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон аҳолисининг 30 фоизи тўйиб овқатланмаслиги аниқланди
5.05.2018 11:50,  
5

БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури 2017 йил охирида эълон қилган ҳисоботга кўра, Тожикистон аҳолисининг 30 фоиздан ортиғи тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда. Ҳисоботда, айниқса, Тожикистоннинг қишлоқ жойларида витаминли ва калорияли овқатга тўймагани сабабли 5 ёшга тўлмаган кўп болалар жисмоний ривожланишдан қолган.

БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури ҳисоботида айтилишича, Тожикистоннинг 30 фоиздан кўпроқ аҳолиси ёки 2,5 миллион одам озиқ-овқат тақчиллигига дуч келган. Бу рақам Қирғизистонда 6,5, Ўзбекистонда 6,3 фоизни ташкил этади.

Ҳисоботда таъкидлашича, тўйимли ва калорияли овқат емаслиги боис ёши 5га етмаган тожикистонлик ҳар тўрт боладан бири жисмоний ривожланишдан орқада қолган.

Душанбедаги ташхис ва даволаш маркази раиси Мария Шехованинг айтишича, бундай вазият асосан қишлоқ шароитида кузатилиб, шаҳарлик болаларга нисбатан қишлоқ болаларининг бўйи пастроқ ва вазни енгилроқдир.

Ҳозирча Тожикистон расмийлари БМТнинг ушбу ҳисоботига муносабат билдиргани йўқ.

Тожикистон президенти ҳузуридаги Статистик маълумотлар агентлиги расмийларига кўра, бугун мамлакат аҳолисининг 30 фоиздан ортиқроғи қашшоқлик домида кун кечирмоқда. Тожикистон расмийлари мамлакатда қашшоқлик даражаси пасайгани, турли соҳаларда ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини қайд этадилар. Аммо, маҳаллий кузатувчиларга кўра, бу маълумотлар Тожикистондаги реал воқеликни акс эттирмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан