Тошкент шаҳар ҳокимлиги Facebook'да ўз саҳифасини очди

05.05.2018 | Ўзбекистон | 2349

Тошкент шаҳар ҳокимлиги халққа яқинроқ бўлиш ва юзага келган муаммоларни самарали ҳал этиш учунFacebook'да ўз саҳифасини  очди.

Саҳифа пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ташаббуси билан ташкил этилди.

Саҳифада долзарб янгиликлар ҳамда ҳокимлик олдига қўйилган вазифалар ижроси ҳақидаги маълумотлар бериб борилиши режаалаштирилган.