Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мева-сабзавотчилик соҳасига қандай солиқ ва бож имтиёзлари берилган?
6.05.2018 22:25,  
42

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида мева-сабзавотчиликни ривожлантиришган қаратилган бир неча қонуний ҳужжатлар қабул қилинди.

Адлия вазирлиги телеграм каналида ушбу қонунлар доирасида қандай муайян чора-тадбирлар амалга оширилиши назарда тутилгани ҳақида умумлаштирилган видеоинфографика эълон қилинди Унда, бир қатор чора тадбирлар ҳақида айтиб ўтилган.

Хусусан, 2018 йилнинг 1 январидан: 

Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи ташкилотлар даромадига, воситачи ташкилотлари учун кўзда тутилган ставка бўйича солиқ солган ҳолда, мукофот суммасидан ягона солиқ тўлови тўлаш ҳуқуқи берилди;

2018 йилнинг 1 апрелидан:

Бир мева-сабзавот кластери ичида сотиладиган маҳсулотдан қўшимча қиймат солиғи ва мақсадли фондларга мажбюурий аратмалар ундирилмайди;

2021 йил 1 январига қадар:

Уруғ, кучат, пайвандтаг етиштирувчи ва уларни етказиб берувчи ташкилотлар барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод этилди;

Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар, мнерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий иссиқхоналар – божхона тўловларидан озод қилинди;

Шунингдек, мева-сабзавотларни ташишга ихтисослашган транспорт воситалари ҳам божхона тўловлари ва йўл жамғармасига тўланадиган йиғимлардан озод этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан