Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади

07.05.2018 | Иқтисод | 3340

Марказий банк 8 майдан эътиборан хорижий валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 8,96 сўмга камайиб, 8 059,24 сўмни ташкил қилди.

Евро курси эса 146,26 сўмга пасайиб, 9 638,85 сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, Россия рубли ҳам 0,98 сўмга тушиб, 128,73 сўмни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.