Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бир неча кун олдин олиб ташланган «Тошкент герби» ўрнига қўйиладиган ҳайкал маълум бўлди
7.05.2018 14:00,  
14

Бир неча кун олдин олиб ташланган "Тошкент герби" монументи ўрнига қарақалпоқ шоири Бердақ ҳайкали ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Пойтахт ҳокимияти хабарига кўра, биринчи навбатда монумент атрофидаги ҳудуд ободонлаштирилади, йўлаклар қурилади ва фавворалар ишга туширилади. Кейин эса бир вақтлар Нукус кўчасида қорақалпоқ шоири Бердаққа ўрнатилган ҳайкал қайтарилади.

"Шимолий вокзал рўпарасида Нукус кўчаси бор, бу ерда бир вақтлар қорақалпоқ шоири Бердақ ҳайкали ўрнатилган эди. Биз ушбу ҳудудни оободонлаштириш ва ҳайкални қайтариш ҳақида топшириқ олдик ва ишларни бошлаб юбордик. Иш жараёнида биз ушбу ҳудуднинг Нукус кўчаси томонини ва вокзал томонини бирлаштириб ягона меъморчилик ансамбли яратиш ва унинг атрофини ободонлаштиришга қарор қилдик", — деди ҳокимнинг саноат ва қурилиш ишлари ва коммуникациялар бўйича биринчи ўринбосари Надиржон Максумов.

Бу ердан олиб ташланган "Тошкент герби" монументининг келажаги ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан