Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда цемент қийматини пасайтириш бўйича қарор қабул қилинди
8.05.2018 17:45,  
23

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 май кунги ПП-3696 рақамли «Ички бозорни цемент билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди, деб ёзади Norma.

Монопол корхоналарга фуқаролар учун арзон турар жой, ижтимоий соҳа объектлари, транспорт инфратузилмалари ва сув хўжалиги объектларини марказлаштирилган манбалар ҳисобидан қурилишни амалга ошираётган пудрат ташкилотларига икки томонлама шартномалар асосида 2 миллион тонна ҳажмида цемент сотишга рухсат берилди.

Бунда бир тонна цемент нархи 367 минг сўм, олдиндан тўлов эса 100 фоизни ташкил этади.

Шунингдек, цемент ва клинкер ишлаб чиқарувчиларга олинган даромад устама фойда деб тан олинувчи чегара оширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан