Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек ишбилармонлари Испаниядаги шериклар билан ҳамкорлик масаласини муҳокама қилишди
8.05.2018 19:46,  
1

Барселона шаҳрида жойлашган Савдо-саноат палата биносида Ўзбекистон иқтисодий салоҳиятига бағишланган тақдимот анжумани ўтказилди, деб хабар қилди Жаҳон ахборот агентлиги.

Ушбу тадбирда шаҳар маъмурияти, ишбилармонлар ҳамда маҳаллий журналистлар қатнашди.

Ўзбекистонликлар Испания шерикларига республикада бизнес юритиш шароитлари, ҳуқуқий кафолатлари, сиёсий ва иқтисодий барқарорлик ва қулай жўғрофик жойлашуви, транспорт-логистик инфратузилмаси ҳақида батафсил маълумотларни беришди.

Испания ишбилармонларида Ўзбекистонда фаолият юритаётган эркин иқтисодий зоналар катта қизиқиш уйғотди.

Европа тадбиркорларининг фикрига кўра, бу каби тақдимотлар бизнес учун янги имкониятларни очиб беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан