Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев прокурорлар фаолиятига оид янги фармонни имзолади
9.05.2018 12:16,  
10

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 8 май куни “Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

- прокурор-тергов иши ва прокуратура органларида иш юритишни ташкил қилиш асосларини ўқитишга йўналтирилган, давомийлиги 576 соатдан кам бўлмаган прокуратура органларида лавозимларни эгаллаш учун номзодларни бирламчи ихтисослашув шаклида касбий қайта тайёрлаш;

- прокурор-тергов ва таҳлилий ишларни юритиш, норма ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш юзасидан касбий билим ҳамда кўникмаларни чуқурлаштиришга, шунингдек, ишни ташкил этишнинг инновацион шакллари ва методларини ҳамда бошқарув асосларини ўзлаштиришга йўналтирилган, давомийлиги 576 соатдан кам бўлмаган прокуратура органларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада турган кадрларни касбий қайта тайёрлаш;

- қонунчиликдаги янгиликлар мазмун-моҳиятини етказиш, касбий кўникма ва малакаларни такомиллаштириш, прокурор-тергов ишининг илғор ютуқларини ўргатиш, шунингдек, прокуратура органлари ходимлари фаолиятидаги тизимли камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган, давомийлиги 144 соатдан кам бўлмаган прокуратура органлари ходимлари малакасини ошириш;

Фармонга кўра, прокуратура органлари ходимлари малакасини оширишнинг даврийлиги ҳар уч йилда камида бир мартани ташкил этади. 

2018 йилнинг 1 июнидан Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан Академия ходимларига прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган оширилган тариф коэффициенти ва алоҳида меҳнат шароитлари учун ҳар ойлик устама ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ўз таркибига олувчи лавозим маошига 100 фоиз миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади​.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан