Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Россияга ишлашга кетмоқчи бўлган фуқаролар учун комплекс имтиҳон ўтказилади
9.05.2018 14:07,  
7

Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида комплекс имтиҳон ўтказишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида хабар берилди.

Унга кўра, Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган фуқаролар учун комплекс имтиҳон бош ваколатли олий таълим муассасалари томонидан Комплекс имтиҳон ўтказиш марказларида ташкил этилади.

Комплекс имтиҳон ўтказиш маркази томонидан имтиҳон топшириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланганлиги ҳақида оммавий ахборот воситалари ва Марказнинг расмий веб-сайтида эълон берилади.

Эълонда имтиҳонда иштирок этишни истаган шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати, уларни қабул қилиш муддатлари, шунингдек Марказнинг манзили ва мурожаат учун телефон рақамлари кўрсатилади.

Қабул қилинган ҳужжатлар асосида Марказ директори томонидан имтиҳон ўтказиш куни ва вақти белгиланади.

Имтиҳон ўтказиладиган кундан камида 3 кун олдин талабгорга комплекс имтиҳон ўтказилиш куни ва вақти ҳақида хабар берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан