Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда Рамазон 17 майдан бошланади
9.05.2018 14:26,  
19

Тожикистон Ислом марказининг Уламолар кенгаши бу йилги Рамазон ойи 17 майдан бошланишини маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда. 

Уламолар кенгаши Тожикистон Фанлар академияси Астрофизика институти ходимлари билан бирга Шаъбон ойининг 16 майда тугашини аниқлади. Шу куни масжидларда таровеҳ намозини ўқиш бошланади. Тожикистонда Рамазон ҳайити 16 июнда нишонланади. 

Маълумот учун, Ислом оламининг муқаддас ойи ҳисобланган Рамазон ой Ўзбекистонда кузатувларига қараб, ё 15 май, ёки 16 май куни бошланади. 

Ўзбекистонда Рамазон ойи бошланиши ва ҳайит кунини аниқлашда, Ўзбекистон уламолари ислом дини кўрсатмалари ва Астраномия институти маълумотларига таянилади. Шундан келиб чиқиб Ўзбекистон президентининг «Муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинади. Ўтган йили Ўзбекистонда муборак Рамазон ойининг бошланиши 27 май кунига тўғри келган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан