Жиззахда юз берган даҳшатли автоҳалокат натижасида тўрт киши ҳалок бўлди

09.05.2018 | Жамият | 3034

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 8 май куни Сурхондарё вилояти Музработ туманида яшаган А.Ш. Nexia русумли автомашинасини M-39 «Тошкент-Термиз» йўлининг 953-км.да ҳайдаб кетаётиб ухлаб қолган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар беради.

Бунинг оқибатида, йўлнинг четида тўхтаб турган, Тошкент вилоятида яшовчи Ш.Б. бошқарувидаги MAN юк автомашинасининг тиркамасига урилиб тўқнашув содир этган. Натижада Nexia автомашинаси ҳайдовчиси А.Ш. ва унинг йўловчиси Э.Х. жароҳат олиб воқеа жойида, қолган икки йўловчилар жароҳат олиб касалхонага келтирилганларида вафот этган.

Шунингдек, яна бир йўловчи Р.О. касалхонага ётқизилган.