2015 йилда туғилган бола қаровсиз қолганлиги сабабли, 9 май куни соат тахминан 12:00да ўз уйининг 2-қаватидан пастга йиқилиб тушганлиги айтилмоқда. Бу воқеанинг Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида содир бўлганлигини Uznews нашри хабар бермоқда.
Уйнинг 2-қаватидан қаровсиз қолганлиги сабабли йиқилиб тан жароҳати олган Ш.О. шифохонага олиб борилган. 16-ШКШ нинг Болалар бўлимига олиб борилган Ш.О.га “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, энса суягини синиб мия асосига ўтиши, энса соҳаси лат ейиши” ташхиси қўйилган.