Президент хавфсизлик хизмати бошлиғи лавозимидан озод этилди

10.05.2018 | Ўзбекистон | 5174

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев президент хавфсизлик хизмати бошлиғи Абдураҳим Мўминовни вазифасидан озод этди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайтидаги маълумотга кўра, Мўминов фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича вазир ўринбосари лавозимига ўтказилган.

Маълум қилинишича, Абдураҳим Мўминов 2016 йилдан бери президент хавфсизлик хизмати бошлиғи вазифасини бажариб келган.