Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ҳокимлиги Олмазор саноат зонасининг 84 фоиздан ортиқ акциясига эга бўлди
10.05.2018 15:27,  
16

Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Олмазор кичик саноат зонаси" АЖнинг 84,02 фоиз акциясини сотиб олди.

Майдони 82 минг квадрат метр бўлган саноат зонаси "Оникс" акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида ташкил этилган.

Аввалроқ Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ, Чилонзор, Учтепа, Бектемир, Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларида саноат зоналари ташкил этилганди.

Саноат зоналарида ишлаб чиқарувчиларга турли ишлаб чиқариш ва савдо майдонлари 10 йил муддатга имтиёзли ижара шартлари асосида берилади.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев апрел ойи охирида Раҳмонбек Усмонов ўрнига Тошкент шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Янги ҳоким иш бошлаганининг дастлабки икки ҳафтаси ичида генерал Собир Раҳимов ҳайкали, "Халқлар дўстлиги" ёдгорлигини аввалги жойига қайтаришга ва пойтахтда дарахтлар аёвсиз кесилишига чек қўйишга улгурди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан