Самарқандда мактаб ўқувчиси устига дарвоза қулаб тушиши оқибатида вафот этди

10.05.2018 | Жамият | 2642

Самарқанддаги 71-сонли умумтаълим мактабининг олтинчи синф ўқувчиси устига эски дарвоза қулаб тушиши оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Ҳодиса 4 май куни тахминан 12:45 да ўқувчи мактабнинг орқа қисмидаги дарвозадан сакраб ўтишга уринган вақтда содир бўлди, дея хабар қилинди «Халқ таълими» facebook-гуруҳида.

Халқ таълими вазирлиги айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани, ҳодиса тафсилотлари бўйича қўшимча маълумот берилишини хабар қилди.