Сурхондарёда 80 ёшли онахон ҳовлисида кўкнори етиштираётгани аниқланди

11.05.2018 | Жамият | 2998

Сурхондарёнинг Шеробод туманида ўз уйида кўкнори етиштираётган 80 ёшли онахон аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Шеробод тумани ички ишлар бўлими ходимлари тезкор тадбир чоғида Қорабоғ маҳалласида яшовчи саксон ёшдаги Бибихол момо Ҳайратованинг ҳовлисида 751 туп кўкнори парваришланаётганига дуч келиб қолди.

Туман марказидан олис, тоғли қишлоқда етиштирилаётган гиёҳванд модда ўсимлиги холислар иштирокида ҳужжатлаштирилди.

Вилоят ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ вилоят ИИБ ходимлари Денов туманида тадбир ўтказганида Феруз кўчасида яшовчи 62 ёшдаги Толмас Қайтмасовнинг (исм-шарифлар ўзгартирилган) томарқасида 71 туп марихуана етиштирилаётганини аниқлаб, тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилганини маълум қилинган эди.