Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳукумати аҳолига олтин ёмбилар сотиб олишига рухсат бериши мумкин
11.05.2018 01:46,  
18

Марказий банк аҳолининг олтин ёмбилар сотиб олишига рухсат беришни таклиф қилди. Бу Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган президент қарори лойиҳасида  назарда тутилган.

«Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар» қонуни лойиҳаси қимматбаҳо металларни нафақат юридик шахсларга, жисмоний шахсларга ҳам омонат сифатида сақлашга рухсат берилишини таклиф қилади.

«Муомалага чиқарилган ёмбилардан жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистон Ресбупликаси резиденти бўлмаганлар ҳам сармоя сифатида фойдаланишлари мумкин», — дейилади ҳужжатда.

Ёмбиларни сўмга сотиш кўзда тутилган. Ҳозир Ўзбекистонда фақат саноқли юридик шахсларгина қимматли металлар муомаласи билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Агар ҳужжат қабул қилинса, аҳоли банкларда ўз қимматли металлар ҳисобларини очишлари мумкин бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан