Ўзбекистонга Рамазон ойи кириб келиш куни маълум бўлди

11.05.2018 | Ўзбекистон | 3646

Шайх Абдулазиз Мансур томонидан Астраномия институти илмий хулосаларига асосан Рамазоннинг биринчи куни 17 май куни бўлишини эълон қилган.

Хабарда айтилишича, 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси мажлислар залида республикага Рамазон ойи кириб келиши ва уни тартибли ўтказиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. 

Ушбу тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан, ЎМИ раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур, имом-хатиблар, журналистлар ва диний таълим муассасалари ходимлари иштирок этишди.

Шайх Абдулазиз Мансур томонидан Астраномия институти илмий хулосаларига асосан Рамазоннинг биринчи куни 17 май куни бўлишини эълон қилган.

Бу эълон бугун жума намозида имом-хатиблар томонидан аҳолига етказилади.