Андижонда ўз отасини бўғиб ўлдирган шахс ушланди

11.05.2018 | Жамият | 2711

Андижонда ўз отасини бўғиб ўлдирган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, 9 май куни Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи фуқаро уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган отасини бўғиб ўлдирган.

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан фуқаро қўлга олинган.