Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Автомобилларни нотариал тасдиқловсиз ижарага беришга доир қонун лойиҳаси кўриб чиқилди
11.05.2018 15:18,  
2

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар автомобилларни нотариал тасдиқловсиз ижарага беришни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати хабар берди.

"Биринчи ўқишда кўриб чиқилган "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 565-моддасига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракцияларининг қизғин бахс-мунозаралари объектига айланди", — дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, лойиҳа билан жисмоний шахслар томонидан автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномасини унинг нотариал тасдиқловисиз бир ой муддатга ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш масалаларини соддалаштиришни назарда тутувчи қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Ҳозирги пайтда миллий қонунчилик автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномасини нотариал тасдиқлашни талаб этади.

Сиёсий партиялар фракциялари, айниқса "Миллий тикланиш" демократик партияси фракцияси аъзолари Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича президент томонидан белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда мазкур қонун лойиҳаси нормаларини такомиллаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Автомобилларни қисқа муддатга ижарага бериш (каршеринг) бўйича дастлабки хизматларни Ўзбекистондаги тўрт туристик марказ — Бухоро, Тошкент, Самарқанд ва Хоразмда ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан