Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиялик божхоначилар ўзбекистонлик қиздан йигити Дубайда совға қилган миллион рубллик​ тақинчоқларни олиб қўйди
11.05.2018 17:27,  
2

Домодедово божхонаси ходимлари Дубайдан учиб келган 24 ёшли ўзбекистонлик қиздан қиймати бир миллион рублдан ортиқ турувчи заргарлик буюмларини мусодара қилди. 

Қиз яшил йўлакда тўхтатилган. Унинг қўл юки ичида Cartier узуги ва билагузуги ҳамда сирғалар бўлган.

«Ўзбекистон фуқароси бу тақинчоқларни унга дам олаётиб танишиб қолган бир йигит совға қилганини билдирди. Унинг айтишича, тақинчоқларнинг нархини билмайди, уларнинг ҳужжати ҳам йўқ бўлган», — дейилади хабарда.

Экспертларнинг аниқлашларича, заргарлик буюмлари 750-пробали оқ олтиндан тайёрланган бўлиб, бриллиантлар ўрнатилган. Уларнинг қиймати ички бозорда бир миллион 71 минг рублни ташкил этади.

Тақинчоқлар мусодара қилинди, қизга буюмларни декларациядан ўтказмаганлиги учун катта миқдорда жарима солинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан