Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркиядаги Efes-2018 ҳарбий машғулотларида Ўзбекистон ҳам қатнашмоқда
11.05.2018 20:28,  
7

Туркиядаги Efes-2018 халқаро ҳарбий машғулотларида Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Измирдаги Дўғонбей полигонида ўтказилган машқларни Туркия ва Озарбайжон мудофаа вазирлари, Ўзбекистон, Грузия, Қозоғистон, Судан, Босния ва Герцеговина, Кувайт, Нигерия, Қатар, Руминия бош штаблари бошлиқлари, Ислом давлатлари антитеррористик коалицияси қўшинлари бош қўмондони Рахил Шариф, жами 38 мамлакатнинг 65 вакили кузатиб борган.

Хабар қилинишича, машғулотларга 7500 киши, жумладан, АҚШ, Озарбайжон, Бангладеш, Баҳрайн, Буюк Британия, Босния ва Герцеговина, Жазоир, Грузия, Италия, Иордания, Қозоғистон, Косово, Кувайт, Венгрия, Македония, Малайзия, Монголия, Ўзбекистон, Покистон, Руминия, Словакия, Саудия Арабистони, Иорданиядан 945 нафар ҳарбий жалб этилган.

Аввалроқ МДҲ давлатлари бирлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими доирасидаги қўшма машғулотларда Ўзбекистон ҳам иштирок этиши хабар қилинганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан