Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати бир томонлама вақтинча чекланди
12.05.2018 15:13,  
7

Бугун, 12 майдан эътиборан Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати бир томонлама чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда маълум қилинишича, 2018-2019 йиллар куз-қиш  мавсумига тайёргарлик кўриш учун “TOSHISSIQQUVVATI” Давлат унитар корхонаси Миробод тумани, Нукус кўчаси бўйлаб ўтган магистрал иссиқлик тармоқларида капитал таъмирлаш ишлари бошланган. Шу муносабат билан Нукус кўчасининг, Кичик Бешёғоч ва Миробод кўчалари билан  кесишмалари оралиғида  автотранспорт ҳаракати бир томонлама чекланади.

Ушбу ноқулайлик сабаб “TOSHISSIQQUVVATI” Давлат унитар корхонаси пиёдалар ва ҳайдовчилардан узр сўраган. Бу ҳол қачонгача давом этиши номаълум. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан