Сергели туманига ҳам янги ҳоким тайинланди

12.05.2018 | Ўзбекистон | 1940

Ҳусанов Нозим Бахтиёрович 12 май куни Тошкентнинг Сергели тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Эслатиб ўтамиз бунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Нозим Хусанов 1976 йил Тошкент вилояти, Зангиота туманида туғилган. Тошкент автомобиль-йўллар институти  (1997) ва Тошкент молия институти (2002) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (2007) тамомлаган.

Хусанов Нозим Бахтиёрович 2014-2016 йилларда «Микрокредитбанк» очиқ акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси, 2016-2017 йилларда эса Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.