Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тунда овқатланишнинг хавфли жиҳатлари маълум бўлди
13.05.2018 19:31,  
11

Тажриба тариқасида «кун» билан «тун» алмаштириб қўйган тақдирда ҳам, организм биоритмлари сабаб, инсондаги глюкозани тўғри қабул қилиш даражаси кечга бориб пасаяди. 

Бостонлик тадқиқотчилар тажриба мақсадида 14 нафар соғлом киши учун назорат қилиб туриладиган лаборатория шароитларида вақт силжишини ташкил этишди.

Синовда иштирок этганлар саккиз кеча-кундуз давомида одатдаги кун тартибида яшаб, эрталаб соат 8:00да нонушта қилишди ва 20:00да кечки овқатни тановул қилиб, ухлашди.

Бир неча ҳафта ўтганидан сўнг яна ўша кўнгиллар энди кун тартибини тун тартибига ўзгартириб, 20:00да нонушта қилишди, 8:00да эса кечки овқатни еб, кундузи ухлашди.

Олимларнинг аниқлашларича, тажриба иштирокчиси қайси тартибда овқатланиб, ухлаганидан қатъий назар, бир хил даражада овқат егани сабаб кечга бориб унинг қонидаги глюкоза миқдори тонгдаги нисбатан 17 фоиз кўп бўлавреган.

Олинган хулосалар инсоннинг хулқи эмас, балки биологик соатлар инсон организмининг глюкозани тўғри қабул қилишини белгилаб беради. Агар инсоннинг овқатланиш ва ухлаш цикллари организмининг ички соатлари билан келишмаса, бу нарса қондаги қанд миқдори регуляциясига таъсир қилади.

Шу сабабли тунги сменада ишлайдиган кишилар 2-турга оид қандли диабет билан хасталаниш ва семиришга кўпроқ мойил бўлишади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан