Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ҳокимлиги сув босган кўчалар учун аҳолидан узр сўради
14.05.2018 11:42,  
7

Кеча, 13 май куни ижтимоий тармоқлар ва маҳаллий интернет нашрларида ёмғир туфайли Тошкент кўчаларида катта кўлмаклар ҳосил қилиб, транспорт воситаларининг ҳамда аҳолининг ҳаракатланишига қийинчиликлар туғдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Нима сабабдан бундай ҳолат юзага келади, уни бартараф этиб бўлмасмикин? Бунинг сабаблари кўп. Масалан, ёмғир-қор сувларини тортиб кетишга мўлжалланган шаҳарнинг дренаж-лоток тизими жорий ҳолати табиат инжиқликлари олдида ожиз қолмоқда. Бунинг учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларидан узр сўрайди.

Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари режасига кўра бунёд этилувчи барча объектларнинг коммуникациялари аниқ ўлчамларда олинади, биноларда барча шароитлар етарли бўлишига эришилишдан ташқари ободонлаштириш борасида ҳам зарур тадбирлар қилинади. Ана шунда ёмғир сувларига мўлжалланган қувурлар бўлиши ва сув тўпланиб қолишининг олдини олиш алоҳида инобатга олинади. Бошқа ташкилот ва фуқаролар томонидан амалга оширилган бунёдкорликларда эса айнан шаҳар режасига кўра қурилган юзлаб ёмғир сувига мўлжалланган қувeрлар кўмиб юборилгани кузатилган.

«Қош қўяман деб, кўзни чиқарди» деган мақолни айнан шундай ҳолатга нисбатан ишлатсак, ўринли бўлади. Негаки, улар гўёки атрофни обод қилган, лекин шу билан шаҳар инфратузилишига сезиларли зиён етказган», дейилади хабарда.

Фуқаролардан келиб тушаётган кўплаб таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, шаҳар дренаж-лоток тизими объектларининг ҳақиқий ҳолатини ўрганиш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошида махсус ишчи гуруҳ тузилмоқда. Ишчи гуруҳ таркибига тегишли туман ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, «Сувсоз» корхонаси ва ташаббускор шахслар экспертлар сифатида жалб қилиниб, юқорида кўрсатилган ҳолатлар келгусида такрорланмаслиги бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилади ва бажарилиши таъминланади. Таклифларни ишлаб чиқишда дунёнинг йирик мегаполис шаҳарларида қўлланилган замонавий технологик ечимлар ўрганилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан