Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вазирлар Маҳкамаси баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритди
14.05.2018 17:38,  
16

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февральдаги ПҚ-3574-сон қарори)

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 70-модда):

а) 1-банднинг учинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси» сўзлари «Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилди;
б) 1-илова 2-бандининг иккинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси» сўзлари «Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилди.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта хомашёси етиштиришда бозор принципларини амалга ошириш ва уни етиштиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 февральдаги 93-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон 16-модда) 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун ҳар йиллик шартнома кампаниясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 14 июлдаги 217-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун ҳар йиллик шартнома кампаниясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тили матнидаги 4-банди ва 10-банди иккинчи хатбошидаги «Фонда селевого финансирования государственных закупок селскохозяйственной продуксии и оснащения техникой селского хозяйства при Кабинете Министров» сўзлари «Фонда государственной поддержки селского хозяйства при Министерства финансов» сўзлари билан алмаштирилди.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 24 октябрдаги 870-сон қарорига 1-иловада:

а) 8-бандда:
«б» кичик банднинг учинчи хатбошидаги «ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси» сўзлари чиқариб ташланди;
«ж» кичик банднинг ўн бешинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси» сўзлари «Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан кўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилди;

б) 9-банднинг бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси» сўзлари чиқариб ташланди.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорига 1-иловага 3-1 ва 10-1 позициялар қўшилди.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 12 февральдаги 106-сон қарорига 1-илова 9-бандининг бешинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси» сўзлари «Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан кўллаб-қувватлаш жамғармаси»сўзлари билан алмаштирилди.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги 149-сон қарорига 8-илова 8-бандининг биринчи хатбошидаги «2 фоиз» сўзлари «2,5 фоиз» сўзлари билан алмаштирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан