Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонни Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласи бўйича комиссия ўз иш фаолиятини қайта тиклади
14.05.2018 17:57,  
14

Ўзбекистонни Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласи бўйича комиссия ўз иш фаолиятини тиклади. Бу ҳақда душанба куни Ташқи савдо вазири ўринбосари Сохиб Саифназаров маълум қилди.

"Ташқи савдо вазири бошчилигидаги БСТ билан ишлайдиган идоралараро комиссия таркиби тузилди. Музокара гуруҳининг раҳбар лавозимини белгилаш бўйича иш олиб борилмоқда", — деди Саифназаров Тошкентдаги халқаро семинарда.

Унинг сўзларига кўра, Женевада бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масалалари бўйича ишчи гуруҳининг тўртинчи раунд йиғилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

Шунингдек, иқтисодиётнинг аниқ йўналишлар ва секторлар кесимида БСТга аъзо бўлиш оқибатларини баҳолаш бўйича саккиз гуруҳ таркибларини шакллантириш ишлари якунланмоқда.

1998 йилда Ўзбекистонни БСТга аъзо бўлиш масаласи бўйича идоралараро ишчи қўмитаси тузилганди. Кейинги йилларда ишчи гуруҳ фақат 3 мартагина йиғилиш ўтказилган. 2000 йиллар ўрталарида халқаро экспертлар билан учрашувлар тўхтатилган.

2017 йил ноябр ойи якунида Шавкат Мирзиёев, давлат БСТга аъзо бўлиш бўйича иш тиклашини маълум қилганди. Шавкат Мирзиёевнинг Сеулга амалга оширилган ташриф чоғида ушбу соҳада Жанубий Корея билан ҳамкорлик қилиш "йўл харитаси" имзоланганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан