Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Арманистоннинг янги сиёсий раҳбари Путин билан учрашди
14.05.2018 19:16,  
9

Бугун Россия президенти Владимир Путин Арманистон янги сайланган бош вазири Никол Пашинян билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Арманистон янги сиёсий раҳбари учун Сочида бўлиб ўтган учрашув — биринчи хорижий сафар бўлди. Унда Россия президенти икки томонлама муносабатларнинг ижобий томонга ҳаракатланаётганини қайд этди. Хусусан, икки мамлакат орасида маҳсулот айрбошлаш ҳажми 25% ошгани ва Арманистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти тезлик билан ошиб бораётгани қайд этилди.

Пашинян ўз навбатида Москва билан ҳарбий-техник соҳадаги алоқаларни ривожлантириш ниятида эканини ва Арманистон ҳеч қачон икки мамлакатнинг ҳарбий ҳамкорлигини шубҳа остига қўймаганини хабар қилди. Бош вазир сўзларига кўра, Арманистон янга раҳбарияти икки мамлакат орасидаги савдо-иқтисодий ва сиёсий муносабатларга янги импульс бериш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, Арманистон мухолифати вакили бўлган Пашинян, салкам бир ой давом этган намойшлардан кейин 8 май куни бош вазир этиб сайланган эди. Унинг рақиби, Арманистон собиқ президенти Серж Саргсян бутун мамлакат бўйлаб бўлиб ўтган намойишлардан кейин истеъфога чиқишга мажбур бўлган эди.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан