Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ғазода қонли душанба. Исроил бир кун ичида қуролсиз 40 фаластинликни ўлдирди
14.05.2018 19:23,  
4

Ғазо секторида исроиллик ҳарбийлар билан тўқнашув оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 40 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланган ҳолда Reuters хабар тарқатган.

Тўқнашувлар оқибатида жароҳатланганлар сони 3000 нафарга яқинлашган. Дастлабки хабарларда намойишлар вақтида 10 киши ҳалок бўлгани айтилганди. Шундан бери қурбонлар сони ортиб бормоқда.

13-14 май кунларида Ғазо секторида АҚШ Исроилдаги элчихонасини Тель-Авивдан Қуддус кўчиришидан норози бўлган фаластинликлар намойиш ўтказди. Бугун, маҳаллий вақт билан соат 16:00да Қуддусда Американинг янги элчихонаси очилиш маросими бошланди.

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил хавфсизлик кучлари фаластинлик фуқароларга қарата ўқ отган ҳамда кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган. Ҳалок бўлганлардан бири 12 ёшли бола эканлиги айтилмоқда.

Исроил армияси Иордан дарёси ғарбий соҳилида юз бераётган норозилик намойишларига ҳам қаршилик кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан