Исроиллик мерганлар қуролсиз фаластинликларни ўққа тутмоқда. Қурбонлар соат сайин ошиб бормоқда (видео)

14.05.2018 | Жаҳон | 2909

Ғазо секторида Қуддусда Американинг янги элчихонаси очилишига норозилик билдириб намойиш уюштирган ва чегара олдида тўпланган минглаб фаластинликлар Исроил ҳарбийлари томонидан ўққа тутилган. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.

Associated Press агентлиги хабарига кўра, тартибсизликлар вақтида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 44 нафарни ташкил этмоқда. Хабарда бу кун «Ғазода Исроил билан чегарада зиддият бошлангани 2014 йилдан буён кузатилган энг қонли кун» сифатида баҳоланган.

Олдинроқ 40 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Норозилик акцияси Қуддус шаҳрида АҚШ элчихонаси очилиши, шунингдек Исроил давлатига асос солинганига 70 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилди.