Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи давомида қандай тадбирлар режалаштирилган?
15.05.2018 13:02,  
1

Комил Алламжонов Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи давомида қандай тадбирлар режалаштирилгани ҳақида журналистларга сўзлаб берди.

Президент матбуот котиби хабарига кўра, Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи доирасида қуйидаги тадбирлар режалаштирилган:

15 май куни соат 17:00 да президент Вашингтонга етиб келади.

16 май куни Оқ уйда Дональд Трамп билан учрашади. Учрашувда аввал тор доира кейин кенг доирада музокаралар олиб борилади. Учрашув якунида 40 дан ортиқ ҳужжатларимзоланиши кутимоқда. Жумладан 8,5 миллиард долларлик савдо-иқтисодий ва инвестициявий шартномалар ҳам. 16 май куни Ўзбекистон томони расмий қабул ўтказади. 

17 май куни Мирзиёев Пентагонга ташриф буюриб АҚШ мудофаа вазири билан музокара ўтказади. Шунингдек, Оқ уйда конгрессмен ва сенаторлар билан учрашади. Шу куни Шавкат Мирзиёевнинг Жаҳон банки президенти билан учрашуви ҳам режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан