"Ўзбекистон ҳаво йўллари" "кичик ҳаж" мавсумида Жиддага 14 та қатновни амалга оширади

15.05.2018 | Ўзбекистон | 2341

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 31 майдан 17 июнга қадар Тошкент-Жидда-Тошкент йўналишида жами 14 та қатновни амалга оширади. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда билдирилишича, умрани амалга оширишни истаган 1546 нафар ўзбекистонликлар Миллий авиакомпаниянинг Boeing-767 самолётларидан белгиланган манзилга етиб олишда фойдаланадилар.

Ушбу дастурни муваффақиятли амалга ошириш учун авиакомпания мутахассислари зиёратчиларга қулай шарт-шароит яратиш ва юқори даражадаги сервис хизматларини кўрсатиш учун бор имкониятларини ишга солишлари айтилмоқда.