Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Равшан Муҳитдинов муддатидан олдин озодликка чиқарилди
15.05.2018 20:01,  
35

2012 йилда 15 йилга қамалган собиқ президент давлат маслаҳатчиси ва адлия вазири Равшан Муҳитдинов озодликка чиқарилди.

Равшан Муҳитдинов жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 8 майдаги кассация инстанцияси қарори билан озодликка чиқарилди. У 2011 йилда қўлга олинган ва 2012 йилда Жиноят кодексининг 10 та моддаси бўйича, жумладан пора олиш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва бошқалар бўйича айбдор деб топилиб, қамалган эди.

Равшан Муҳитдинов (1963 й. т.) — Тошкент давлат юридик университети (1985) ҳамда президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (1997) битирувчиси.

2011 йил июнида президентнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини мувофиқлаштиришга жавобгар давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

2007 йилдан эса адлия вазири бўлган.

2006−2007 йилларда бош прокурор ўринбосари, 2005−2006 йилларда президент девони масъул ходими, 2000−2005 йилларда — Жиззах вилояти прокурори, 1998−2000 йилларда ҳам президент девони ходими бўлиб ишлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан