Тошкентда 4 ёшли бола чўкиб кетди

15.05.2018 | Жамият | 2717

Тошкентдаги уйларнинг бирининг яқинида ҳосил бўлган кўлмакда қаровсиз қолган 4 ёшли бола чўкиб кетди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

Бахтсиз ҳодиса 12 май кечки соатларида Шайхонтоҳур туманида рўй берди.

Айтилишича, ўша куни соат тахминан 19:30 да 2014 йили туғилган бола уйи яқинидаги кўлмакка йиқилган. Яқин атрофда катталардан ҳеч ким бўлмагани боис бола мустақил равишда кўлмакдан чиқа олмаган ва ҳалок бўлган.

Бола 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб келинганидан сўнг унинг ўлими қайд этилди.