Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Ғазо секторида ўнлаб фаластинликлар ҳалок бўлганидан ташвишда
15.05.2018 20:11,  
2

Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш бўйича халқаро "Квартет" иштирокчи-мамлакатлари минтақада зўравонлик ва зиддиятни келтириб чиқарадиган авж олдирадиган ҳаракатлардан узоқ бўлишлари керак, деб таъкидлади РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков

Песковнинг сўзларига кўра, Москвада аввал бошданоқ Вашингтоннинг Яқин Шарқда зиддиятни юзага келтириши мумкин бўлган ҳаракатларига нисбатан ташвиш билдирилган.

"Афсуски, ҳаммаси шундай бўлди", — деди Песков.

АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган йилнинг декабр ойида Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олишини эълон қилди. Исроил ташкил топганининг 70 йиллигига туҳфа тарзида АҚШ ўз элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчирди. Трампнинг бу қарори фаластинликлар ўртасида тартибсизликларни, қатор араб давлатларида эса норозиликларни юзага келтирди.

"Ҳолат, айниқса, кўплаб фаластинлик ҳалокати, жуда чуқур ташвишларни келтирмаслиги мумкин эмас. Биз воқеалар ривожини диққат билан кузатмоқдамиз, ва аввалгидек, барча мамлакатлар, айниқса, "квартет" иштирокчилари (Россия, АҚШ, ЕИ ва БМТ, таҳр.) бу каби зиддиятни авж олдирувчи қандайдир ҳатти-ҳаракатлардан узоқ бўлишлари керак, деб ҳисоблаймиз", — деб таъкидлади Песков журналистларга.

Ғазо секторида норозилик намойишлари душанба куни бўлиб ўтди. Бунга Исроил давлатининг барпо этилганига 70 йил тўлиши ва ушбу сана муносабати билан АҚШ элчихонасининг Тель-Авивдан Қуддусга кўчирилиши сабаб бўлди.

Исроиллик аскарлар ва фаластинликлар ўртасида рўй берган қонли тўқнашувлар оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра 62 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 2,7 минг нафардан зиёди жароҳатланди. Фаластинлик етакчи Маҳмуд Аббос уч кунлик мотам эълон қилди. Ғазо секторидаги ҳолатни сешанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши муҳокама қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан