Сирдарё вилоятида ўғил отасини уриб ўлдириб қўйди

16.05.2018 | Жамият | 2712

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида 14 май куни ИИБга мудҳиш қотиллик содир бўлгани ҳақида хабар берилади.

ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йилнинг 10 май куни Фидокорлар кўчасида яшовчи Х.Д. жанжал оқибатида отаси П.Д.нинг боши ва юзига уриб-тепиб жиддий жароҳат етказган.

Натижада П.Д. шифохонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Отанинг ўлимига сабаб бўлган Х.Д. эса қўлга олиниб, текширув ишлари олиб борилмоқда.