Фотогалерея: Қашқадарё вилоятидаги аҳоли яшаш пункти сув остида қолди

16.05.2018 | Ўзбекистон | 4373

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида 13 майдан 14 майга ўтар кечаси кучли ёмғир ёғиши натижасида сел тошқинлари юзага келиб, тумандаги Жиллисув аҳоли пунктида 4 та хўжаликни сув босди.

Табиий офат оқибатида 206 хонадон жиддий зарар кўрган. Тошқин қишлоқларни боғловчи 12 та кўприкни ювиб кетган. Автомобиль йўлларига ҳам жиддий зиён етганлиги учун транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Бундан ташқари, аҳолига тегишли айрим транспорт воситалари, чорва молларини ҳам сув оқизиб кетган. 

Sof.uz таҳририятига сел оқибатлари тасвирланган фотосуратлар келиб тушди. Ҳудуд аҳолисининг сўзларига кўра, бу даражадаги кучли сув тошқинлари ҳали кузатилмаган.