Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 12 ёшли қиз овқатдан заҳарланиб вафот этгани тахмин қилинмоқда
16.05.2018 15:13,  
17

Тошкентда 14 май куни эрта тонгда 2006 йилда туғилган қиз, дастлабки тахминларга кўра, овқатдан заҳарланиш натижасида вафот этди.

Қиз укаси (2009 й. т.) овқатдан заҳарланиш гумони билан 1-сони шаҳар болалар клиник шифохонасига олиб келинган, бироқ қизнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.

Шифохонадан «Газета.uz"га маълум қилинишича, боланинг ҳолати меъёрида. Текширувдан сўнг у вирусология бўлимига жойлаштирилган.

Бола ва унинг бувисининг сўзларига кўра, якшанба куни у хот-дог, опаси эса банан еб, шарбат сақловчи ичимлик ичган.

Ҳозирда суд-тиббий экспертиза ўтказилмоқда, текширувлар якунлари бўйича қизнинг ўлимига нима сабаб бўлгани аниқланади, дея хабар қилди тиббиёт муассасаси вакили.

Прокуратура терговга қадар текширувни ўтказмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан