Қандай қилиб пластик чиқиндиларни қурилиш ашёсига айлантириш мумкин

17.05.2018 | Технологиялар | 3404

Ҳозирги кунда парчаланиб емирилмайдиган пластик чиқиндилар сайёрамизнинг ҳақиқий "бош оғриғига" айланган ва бу муаммони ҳал қилишда турли имкониятлардан фойдаланиш таклиф қилинмоқда. Ecobricks жамоаси пластикдан қурилиш ашёси сифатида фойдаланишни таклиф қилмоқда.

Пластик идишларни юмшоқ пластик билан тўлдириб, уни ғишт сифатида уй-жой, девор ёки мебел қуришда фойдаланиш таклифнинг моҳиятидир. Янги технологиянинг муаллифларига кўра, шундай йўл билан пластик чиқиндилар утилизациясининг фойдали томони барчага наф келтириши мумкин.  


Компния сайтининг ёзишича, "Ecobricks — пластикни узоқ вақт ва чидамли қурилиш ашёси сифати фойдаланиш, биргина қурилиш блогини чексиз бир неча маротаба эксплуация қилиш, чиқитсиз ишлаб чиқаришнинг (С2С) дунёвий ғоясидир" 
Одамлар ичимликлардан бўшаган пластик идишларни турли ҳил юмшоқ пластик чиқиндилари билан тўлдириб, ҳосил бўлган қурилиш блокларни силикон, сомон ёки цемент билан бириктириш мумкин. Лекин Ecobricks фаолларининг фикрича, бетондан фойдаланилмагани маъқул. Youtubeга жойланган видеода айтилишича, "Ҳеч қандай малака, қурилма, ҳомий ёки сиёсатчи зарур эмас"    


Ecobricks ўзини илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси эмас, жамоатчилик харакати деб билади. Гуруҳ етакчиси Рассел Майер бу ҳақида бироз тушунтириш берди. Ecobricksни очишига Филиппин шимолидаги Сабанганда яшаётганда туртки бўлган. Индонезияга келганидан сўнг, Майер Экобрикснинг бошловчи яққол муалифи бўлган. Ҳозирги кунга келиб, Шимолий Филиппинда 8000 мактабни қуришни режалаштирган. Кўп уйлар, ўйин майдонлари ва боғларни қурилишида технологиясининг асосида ўзи бош бўлмоқда.  
Ушбу харакат АҚШ, Жанубий Америка ва Африкада яшовчиларни ўзига жалб қилиниб, турли лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда, улар қаторида Эквадор Амазонияси қирғоқларида қурилаётган ресторан ҳам киради.

econet.ru сайтидан олинди.