Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент топшириқларини вақтида бажармаган 51 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди
18.05.2018 10:37,  
3

Бош прокуратуранинг Президент қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан давлат раҳбари қарор ва топшириқлари ижроси мунтазам равишда жойларга чиқиб ўрганилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Текширишлар давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамият касб этган 36 та қарор ва топшириқлар ижроси бажарилиши таъминланди.

Асосий эътибор Президент қарор ва топшириқларининг вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишига ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини янада оширишга қаратилди. Текширишлар натижасига кўра, 51 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилди ҳамда қўпол қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 3 та жиноят иши қўзғатилди.

17 та тадбиркорлик субъектига 53,3 миллиаррд сўм ва 4,3 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун 11,4 гектар ер майдони ажратилиши ҳамда 26 миллиард сўмдан ортиқ миқдордаги кредит маблағларининг қайтариш муддатини узайтиришга амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш учун 55,2 млрд. сўм ажратилиши таъминланди.

Бу йўналишдаги назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан