Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи якунига етди. Давлат раҳбари айни дамда пойтахт Тошкент шаҳрига қайтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 16 май куни Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди. Музокаралар аввал тор доирада кейин кенг доирада бўлиб ўтди. Кенг доирадаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ расмий делегацияси вакиллари иштирок этади, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен: “Шавкат Мирзиёевнинг тарихий ташрифи муваффақиятли якунланди. Барча сафардагилар, жумладан, янги Боинг (Дримлайнер)дагилар эсон-омон етиб олсин! Вашингтон”, - дея хабар берган.