Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ўтган тўрт ой ичида 153 нафар ўсмир ўз жонига қасд қилган
18.05.2018 15:05,  
5

2018 йил 1 май ҳолатига 153 нафар вояга етмаганлар ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда Бош прокуратурага асосланиб "Халқ сўзи" хабар берди.

Хабарга кўра, вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилишнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида 1 май ҳолатига вояга етмаганлар ўртасидаги суицид ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 тага — 163 тадан 153 тага камайган.

Шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,9 фоизга (239/373) ва жиноят содир этган вояга етмаганлар сонининг 37,9 фоизга (289/466) камайишига эришилган.

107 та ҳолатда эрта турмуш қуришнинг олди олинган, 3 та эрта турмуш қуриш ҳолати аниқланиб, 7 нафар айбдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Қизларни эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш мақсадида эрта турмушнинг салбий оқибатлари ва қонунчиликда белгиланган жавобгарлик хусусида 1 минг 400дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан