Ёзги таътилдан унумли фойдаланинг: ЗАМОНАВИЙ ВА ДАРОМАДЛИ КАСБНИ ЎРГАНИНГ!

18.05.2018 | Технологиялар | 2771

Бутун таътилда уч ой вақтни қандай қилиб мазмунли ўтказиш мумкин? Ўқувчи ва талаба бу вақт ичида нималарни ўрганиб, қандай ишларни амалга ошира олади?

  1. Уйда бирор жиддий иш билан машғул бўлмай, бекор ўтказиш.
  2. Дам олишга, саёҳатга бориш, ўйин-кулгу билан ўтказиш.
  3. Пул топиш мақсадида қўшимча меҳнат қилиш.
  4. Ўқув курсларида билимларини ошириш, касб-ҳунар ўрганиш.

Биз энг қимматли бўлган вақтни бугун ва келажакда ҳар тарафлама фойда келтирадиган замонавий илм-ҳунар-касб ҳисобланган дастурлашни ўрганишга сарфлашни маслаҳат берамиз.

Дастурлашни ўрганиш орқали сизда янги билим, бу орқали яхши даромад ишлаб топиш, янги дўстлар орттириш, янги ғоялар ва режалар тузиш имконияти пайдо бўлади. Хуллас, олтинга тенг вақтингиздан унумли фойдаланиб ҳар томонлама ютуққа эришишингиз мумкин.

Қарор қабул қилишда адашманг ёшликда олинган илм тошга битилган нақшдир. Вақт, ақл, маблағ каби қимматли ресурсларингизни сарфлашда хушёр ва жиддий бўлинг. Зеро, йўқотилган вақтни ортга қайтариб бўлмайди.

Сердаромад соҳа

Forbes журнали эълон қилган ҳозирги кундаги энг бой 15 кишининг 6 нафари дастурлаш ва ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритади. Жумладан, 122 миллиард доллар мағлабга эга бўлган Жеф Бозес машҳур онлайн савдо тармоғи ҳисобланган amazon.com асосчисидир. Бизни компьютер ҳақидаги тасаввуримизни шакллантирган Windows эслангандан, унинг асосчиси Бил Гейтс энг бой одам эканлигини ҳам эслаб ўтамиз. Ёш миллиардер ҳисобланган Марк Цукербург эса ҳозирда инсоният ижтимоий тармоғи ҳисобланган Facebookни яратиб, тармоқни муваффақиятли бошқариб келмоқда.

Ушбу журнал нашрининг маълумот беришича, жаҳон меҳнат бозорида ахборот технологиялари соҳаси мутахассисларига эҳтиёж кундан-кунга жадал ошиб бормоқда. Жумладан, бу йўналишдаги лойиҳа менежерларига йилига $121000 долларгача иш ҳақи тўланмоқда. Дастурий таъминот инженери $109000, тармоқлар хавфсизлигини таъминлаш соҳаси мутахассиси йилига $137000 долларгача маблағ ишлаб топмоқда.

2017 йилнинг ёзида интернет ахборот сайтларида «Ўзбекистонда Ахборот технологиялари соҳасида ойлик иш ҳақи 7 миллион сўмдан 11 миллион сўмгача бўлган иш таклиф қилинмоқда», деган эълон тарқалди. Ушбу эълон аҳоли орасида анча катта қизиқиш ва муҳокамаларга сабаб бўлди. Албатта, нисбатан катта маош тўланадиган бундай ишга давлат идоралари томонидан расмий равишда эълон берилиши, иш излаётган, кўпроқ даромад қилишни хоҳлаётган фуқароларнинг эътиборини тортди. Ушбу ўзига хос шов-шувли эълон кўпчиликда «программист», «дастурчи», «девелопер» деган касблар ҳақида изланиш ва тушунчалар шаклланишига сабаб бўлди. Нима учун уларга бундай юқори маош тўланиши, бу соҳани биладиган мутахассисларга талаб юқорилиги ҳақида умумий маълумотга эга бўлишди.

2018 йил юртимизда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди. Умуман, сўнгги йилларда давлатимиз сиёсатида ахборот технологиялари ва инновацияларни ривожлантиришга жиддий эътибор берилмоқда. Бунинг асосий сабаби юқорида айтганимиздек бу соҳанинг дунё иқтисодий тараққиётидаги ўрни билан боғлиқ. Яқин вақтларда Ўзбекистон ҳудудига Amazon, PayPal, HP, Google, Apple каби машҳур компаниялар кириб келиши кутилмоқда. Бу ўз ўрнида дастурчиларга бўлган талабни янада ошириши табиий ҳолат. Бундай имкониятга тайёр туриш фақат фойда келтиради.

Дастурлашни истаган киши ўргана олади

Ахборот технологиялари соҳасидан узоқроқ бўлган инсонларда «бу касбни эгаллаш қийин», «менинг мутахассислигим умуман бошқа-ку», «ёшим ўтиб қолди, энди кеч» каби фикрлар туғилиши табиий. Лекин, дастурчилик ҳақида интернетдан мақолаларни қидириб ўқилса фикрлар ижобий томонга ўзгаради ва дастурчиликни ўрганишга иштиёқ пайдо бўлади. Тўғри, балки келажакда кучли профессионал дастурчи бўлмаслиги мумкиндир, лекин, Frontend технологияларини бошланғич даражада яхши ўрганишининг ўзиёқ ўрганувчига илмий-ижодий ва бизнес ғояларини ривожлантириш учун катта имкониятлар эшигини очади. Ахборот оламининг чўққилари бўлган Microsoft, Apple, Google, Facebook, Amazon, Alibaba каби компанияларнинг дунёга келиши ҳам оддий қизиқиш ва иштиёқнинг самарасидир.

Дастурлашни билишнинг моддий имкониятларига етарлича мисоллар келтирилди. Унинг илмий томондан фойдаси замонавий технологияларни «ўзингизга бўйсундирасиз». Маънавий – ахлоқий томондан эса интернетда, компьютер олдида ўтказаётган вақтингизни илм ва керакли нарсаларга сарфлашни бошлайсиз.

Ота-оналар компьютер ўйинларига жуда қизиқадиган фарзандларини қандай қилиб бундан ажратиш ҳақида бош қотиришади. Дастурлашни ўргатиш бу муаммони ҳал қилишдаги энг қулай усуллардан биридир. Таҳлилларга кўра компьютер ўйинларини жуда яхши ўйнайдиган болалардан кучли дастурчилар чиққан. Бундан ташқари компьютер ўйинларини яратиш учун мураккаб технологияларни билиш талаб қилиниши билан бирга ҳозирги кунда дунёда компьютер ўйинлари бизнеси энг даромадли соҳалардан бири ҳамдир. Айтмоқчи бўлганимиз, болани бирор яхши кўрган нарсасини чеклагандан кўра ўша йўналишда уни тартиб ва назоратда бошқарган маъқул. Балки у келажакда кучли дастурчи бўлиб шаклланар. Хусусан, бугунги кун авлодининг аксарияти компьютер ўйинлари билан катта бўлмоқда.

Одатда, дастурчилар бизнинг кўзимизга салкам бугунги куннинг даҳоларидек кўринади. Уларга ҳавас қиламиз, аммо ўзимиз ҳам улар каби бўла олишимизга кўзимиз етмайди.

Ваҳоланки, муваффақиятли дастурчилар ҳам сизу биз сингари оддий одам ва улар ҳам юксак чўққилар сари йўлни қуйи поғонадан бошлашган.

Неча ёшда эканлигингиз, фаолият соҳангиздан қатъи назар, сиз ҳам дастурлашни ўрганишингиз мумкин. Бунинг учун олий ўқув юртига кириб ўқишга ҳам ҳожат йўқ, дастурлашни махсус ўқув курсларида ўрганиш имкони ҳам бор.

Personal Development Process Дастурлашни ўргатиш академияси

Personal Development Process дастурлаш ва чет тилларини ўргатиш ўқув курслари академияси 2017 йил сентябрь ойида ташкил этилган бўлиб, қисқа вақт ичида талабаларнинг ишончини қозонди. PDP академияси ўз олдига аниқ мақсадлар қўйганлиги, ўз соҳасининг тажрибали мутахассисларини жамлаганлиги сабабли ривожланишда давом этмоқда.

PDP академиясида бугунги кунга келиб қуйидаги технологияларни ўргатиш бўйича ўқув курслари ташкил этилган:

- Web Full stack Development;

- Mobile Development;

- English.

Ҳозирда 200 дан ортиқ талабалар ўқув курсларимизда дастурлаш сирларини ўрганишмоқда.

PDP академиясида дарслар қулай ва шинам хоналарда интерфаол усулда, амалий машғулотлар билан ўзбек тилида олиб борилади.

PDP академиясида дарслар ёши, таълим даражаси, маълумотидан қатъий назар талабалар ўртасида дўстона ва ўзаро ёрдам асосига қурилгандир. Билганларини ўртоқлашиш, саволлар ва масалаларга биргаликда жавоб топиш таълим олиш учун эркин ва яхши муҳитни яратади.

Personal Development Process ўқув марказининг манзили: Тошкент шаҳар Миробод тумани Афросиёб кўчаси, 4-уй. «Grand Trade» бизнес маркази.

Мўлжал: «Космонавтлар» метро бекати, Туркманистон элчихонаси рўпарасида.

Шунингдек, қўшимча маълумотларни қуйидаги манбалардан ҳам билиб олишингиз мумкин:

Сайт: http://pdp.uz/

Телефон: +99897 447 47 41

Telegram: @PdpUzAdmin

Telegram-канал: @PdpUzAcademy

Электрон почта: [email protected]

Facebook саҳифаси: fb.me/pdp.uz