Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда сел келиши сабабли 750 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
19.05.2018 13:30,  
11

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманидаги Элобод, Азларсой ва Боғор маҳаллалари ҳудудидаги 116 та уйда яшовчи 754 нафар аҳолини эвакуация қилди.

"18 май соат 17.40да учта маҳалла ҳудудида сел оқими кузатилиб, бир қисм уйларни сув босди. Натижада аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинди", — деб маълум қилди ФВВ.

Сел оқибатларини бартараф қилиш учун Қумқўрғон тумани ҳокимлигида туман ҳокими раҳбарлигида тезкор штаб тузилди. Штаб таркибидан фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар бўлими, коммунал хизмат ва бошқа тегишли ташкилотлар ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФВВ Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида 22 майгача сел келиш хавфи мавжудлигидан огоҳлантирганди.

14 май куни Самарқанд вилояти Нуробод туманида сел оқими натижасида 62 хўжаликка зарар етган, 16 май куни эса Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 5 нафар инсон ҳалок бўлганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан