Рамазон эслатмаси: Намоз ўқимаган кишининг рўзаси қабул қилинадими?

19.05.2018 | Блог | 5507

Намоз ўқимайдиган, спиртли ичимликлар ичадиган ва бошқа гуноҳларни амалга оширадиган кишиларнинг рўзаси қабул қилиниш-қилинмаслигига аниқлик киритилди.

Аввало, бундай кишиларнинг рўзаси қабул бўлмаслиги ҳақидаги гаплар ислом динига зиддир, дейилади жавобда. Одам қандайдир гуноҳларни амалга ошираётган бўлса, бу у бошқа гуноҳларни ҳам қилиши керак, дегани эмас. Рўза тутаётган киши баъзи гуноҳларга ҳам йўл қўйса, балки рўза тутгани учун энг олий мукофотга сазовор бўлмас, аммо охиратда ундан нима учун рўза тутмаганлиги ҳақида сўралмайди, чунки у рўза тутиш фарзини адо этган.

Намоз ислом динида рўзага нисбатан муҳимроқ ўринни эгалласа-да, намоз ўқимайдиган кишига «Рўза тутма», — дейиш керак эмас. Намоз ўқимасдан катта гуноҳга қўл ураётган киши рўза тутмаслик оқибатида янада каттароқ гуноҳга ботади.