Мажбурий ижро бюроси ходими жонига суиқасд қилинди

19.05.2018 | Ўзбекистон | 3667

Мажбурий ижро ходими давлат ижрочиси, ижро ҳаракатларини амалга ошираётган вақтида метал дарвоза бузилишга қарши бўлган фуқаро унга чопқи билан уриб жароҳат етказган.

18 май куни Фарғона вилоятининг Бувайда туманида Мажбурий ижро бюроси бўлими давлат ижрочиси, Б.Б. МИБ ходимлари билан биргаликда “Янгиқўрғон” автошоҳбекатида жойлашган “Маҳбуба Зулфия” МЧЖга тегишли ноқонуний равишда қурилган девор ва металл дарвозани буздириб мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун борганларида Додхо МФЙда яшовчи, муқаддам судланган, А.А. ходимларнинг ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилиб, Б.Б.нинг бошига чопқи билан уриб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Б.Б касалхонага ётқизилган. А.А. ушланган.